Ҳозирда республикада 5800дан ортиқ балиқчилик хўжалиги фаолият юритади.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Зилола Рўзиева маълум қилди.
Балиқчилик хўжаликлари 63 минг гектар сунъий сув ҳавза майдонларида, 537 минг гектар табиий сув ҳавзаларида балиқ етиштириш ишлари ташкил этилган.
2023 йилда личинка ишлаб чиқаришга ихтисослашган қуввати 390 млн дона бўлган 7 та инкубация цехи ишга туширилиб, уларнинг сони 113 тага, қуввати 5,2 млрд донага етказилди.
Балиқ чавоқларини етиштиришга ихтисослашган 270 гектар майдонда қуввати 14 млн дона бўлган репродуктор ҳавзалар ишга туширилиб, уларнинг қуввати 496 млн донага, майдони 7,6 минг гектарга етказилди.
Шунингдек, совуқ сув балиқларини етиштирувчи хўжаликлар сони 24 тага, қуввати эса 6000 тоннага етказилди. Айнан шу йўналишда ўтган йилда янгидан
5 та лойиҳалар амалга оширилиб, 1,2 минг тонна янги қувватлар ишга туширилди.