Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Ҳормуз бўғозида савдо кемаси ҳужумга учради ва ёниб кетди

Ҳормуз бўғозида савдо кемаси ҳужумга учради ва ёниб кетди

Савдо кемаси Ҳормуз бўғозидан ўтаётганда ҳужумга учради ва ёниб кетди.

Бу ҳақда Fars ахборот агентлиги Ambrey денгиз хавфсизлиги компаниясига таяниб хабар берди.

Ҳодиса бўғознинг жанубий йўналишида, Уммоннинг Ҳасаб шаҳри шимолида содир бўлган.

"Ҳормуз бўғозида кемада портлаш содир бўлди. Денгиз хавфсизлиги компанияси Амбрей савдо кемаси Ҳормуз бўғозининг жанубий йўналишида, Уммоннинг Ҳасаб шаҳри шимолида ўтаётганда уриб юборилган ва ёниб кетганини хабар қилди", дейилади баёнотда.

Киритилди: 14:00 29.09.2026. Ўқилди: 1051 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар