Бугун 28 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ҳокимлик пойтахт кўчаларига 6,9 млрд сўмлик панажаралар ўрнатади

Ҳокимлик пойтахт кўчаларига 6,9 млрд сўмлик панажаралар ўрнатади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт кўчаларига темир панжаралар ўрнатиш учун қарийб 7 млрд сўм ажратди.

Бунда шаҳар ҳокимлиги кўча ва йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва пиёдалар билан боғлиқ бўлган йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишни мақсад қилган.

Қайд этилишича, жами 6 млрд 912,5 млн сўм маблағ ҳокимлик ҳузуридаги Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилади.

Объектда лойиҳалаш ва қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш бўйича буюртмачи этиб эса Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси белгиланган.

Киритилди: 17:01 23.07.2025. Ўқилди: 648 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!