Бугун 21 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

"Ҳизбуллоҳ" раҳбари: "Исроил бутун Ливанни эгалламоқчи"

"Ҳизбуллоҳ" раҳбари: "Исроил бутун Ливанни эгалламоқчи"

Ливандаги шиаларнинг "Ҳизбуллоҳ" ҳаракати бош котиби Наим Қосимнинг айтишича, Исроил бунинг аксини кўрсатишга уринаётганига қарамай, ташкилот ўз кучини сақлаб қолмоқда.

Унинг айтишича, "Ҳизбуллоҳ" заифлашди деб ўйловчилар янглишади.

Қосим Исроилни Ливанни заифлаштириш ва унинг ички ишларига тўсиқсиз аралашиш имкониятини қўлга киритиш учун ҳаракатни қуролсизлантиришга уринишда айблади. У "Ҳизбуллоҳ" қурол-яроғи фақат ташқи тажовузни қайтаришга мўлжаллангани ва ички можароларда ишлатилмаслигини таъкидлади.

Бош котибнинг айтишича, Ливан ҳукумати Исроилга очиқчасига қарши турмоқда, бу эса унинг фикрича, ғалабадан дарак беради. У шунингдек, Исроил "Ҳизбуллоҳ" билан тузилган келишувларни 2700 марта бузганини, ҳаракат эса ўз зиммасидаги мажбуриятларни тўлиқ адо этганини таъкидлади.

Қосим Исроилнинг оккупацияни кенгайтириш ва бутун Ливанни босиб олишга интилаётганини, бироқ барча уринишларига қарамай, урушда кўзлаган мақсадларига эриша олмаганини алоҳида қайд этди.

Киритилди: 23:35 19.04.2025. Ўқилди: 1145 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!