Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

“Ҳизбуллоҳ” қўмондони ўлдирилганига жавобан Исроилга 200 дан ортиқ ракета учирди

“Ҳизбуллоҳ” қўмондони ўлдирилганига жавобан Исроилга 200 дан ортиқ ракета учирди

Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи қўмондони Муҳаммад Носир ўлдирилишига жавобан Исроилнинг бешта ҳарбий позициясига 200 дан ортиқ ракета учирди. Бу ҳақда Washington Post хабар берди.

Исроил ғарбдаги Наҳариядан шарқдаги Голан тепаликларигача 90 дақиқа ичида 17 та ҳаво ҳужумидан огоҳлантириш сигналлари берилганини эълон қиди. Яҳудий давлати ҳарбийлари Ливандан “кўп сонли ракеталар” учирилгани ва уларнинг аксарияти мудофаа тизими томонидан “тутиб олинганини” айтмоқда.

Қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Исроил армияси Ливан жанубидаги нишонларга жавоб зарбаларини берганини айтган.

“Ҳизбуллоҳ” қўмондони ўлдирилиши

Исроил армияси Ливаннинг жанубий ҳудудларига берган зарбаси чоғида “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондонларидан бири Муҳаммад Носир ҳалок бўлганди. Марҳум Ливаннинг жануби-ғарбий қисмидан Исроилни ўққа тутган бўлинма қўмондони бўлган. У “Ҳизбуллоҳ”нинг чегарадаги айрим операциялари учун масъул бўлган.

“Ҳизбуллоҳ”нинг юқори лавозимли сиёсатчиси Ҳасан Фадлалланинг айтишича, Носир нишонга олинишини билган, аммо тўққиз ой давомида жанг майдонини тарк этмаган.

Киритилди: 17:45 04.07.2024. Ўқилди: 1546 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!