Бугун 31 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

“Ҳизбуллоҳ”нинг янги раҳбари қасам ичди

“Ҳизбуллоҳ”нинг янги раҳбари қасам ичди

“Ҳизбуллоҳ”нинг янги раҳбари Исроил билан "тегишли ва мос шартлар асосида" сулҳ тузишга тайёрлигини билдирди.

Наим Қосим бу ҳақда “Ҳизбуллоҳ” етакчиси этиб тайинланганидан кейинги илк мурожаатида эълон қилди.

АFP хабарига кўра, Наим Қосим ҳаракатнинг олдинги раҳбари Ҳасан Насруллоҳнинг ҳарбий режасини давом эттиришга "қасам ичган". Қосим шунингдек, агар ЦАХАЛ Ливан ҳудудида қолса, Исроил бунинг учун "катта товон тўлашини" айтган.

Шу билан бирга, “Ҳизбуллоҳ” раҳбари агар Нетаняҳу ҳукумати "тажовузни тўхтатмоқчи бўлса", гуруҳ Исроил билан сулҳ тузиши мумкинлигини айтди.

"Биз сулҳга рози бўламиз. Лекин у бизга мос ва мақбул деб ҳисоблаган шартлар асосида бўлиши керак", — дея қўшимча қилди Қосим.

Киритилди: 23:30 30.10.2024. Ўқилди: 469 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!