Бугун 26 ноябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

"Ҳизбуллоҳ" Исроилга қарши уруш бошланганидан бери энг йирик амалиётни амалга оширди

"Ҳизбуллоҳ" Исроилга қарши уруш бошланганидан бери энг йирик амалиётни амалга оширди

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 416 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Байт Лаҳия, Хон Юнис, Нусейрат ва Жабалия лагерларига ҳужум қилди. Кун давомида 35 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан бери 44211 киши шаҳид бўлди.

▪️Ғазода кучли совуқ ва ёмғир бошланиши билан анклавнинг юз минглаб кўчирилган аҳолиси чодирларини сув босмоқда.

▪️Ғазо ҳукумати: Ғазодаги уруш пайтида 1000 дан ортиқ шифокор ва ҳамшира ҳалок бўлди. 310 шифокор ҳибсга олинган, уларнинг тақдири ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.

▪️Ал-Қассам бригадалари босқинчиларнинг Нитцарим ўқидаги позицияларига ҳужум қилди, 10 аскардан иборат пиёда отряди ноль масофадан йўқ қилинди, Рафаҳда ишғолчилар билан бир уй портлатиб юборилди.

▪️Ғарбий Соҳилда, Женин шаҳрида босқинчилар 13 ёшли болакай ва 20 ёшли йигитни ўлдирди. 2023 йил октябрь ойидан бери Ғарбий Соҳилда нацистлар 172 фаластинлик болани ўлдирган.

▪️"Ҳизбуллоҳ" Исроилга қарши уруш бошланганидан бери энг йирик амалиётни амалга оширди - 51 та операция. 6 та "Меркава" танки йўқ қилинди, Пальмачим ҳарбий базаси, Ашдод ва Ҳайфадаги денгиз базаси, Береа базаси, Глилот базаси ва Шарага базасига ҳужумлар уюштирилди.

▪️Бир кун олдин "Ҳизбуллоҳ"нинг бутун босиб олинган ҳудудга ҳаво ҳужуми Тел-Авив, Ҳайфа, Ашдод, Сафад, Кирят Шмона ва Метуллада вайронагарчиликларга олиб келди. Сиреналар 550 мартадан кўпроқ янгради, 4 миллион кўчманчилар деярли бир кун давомида бошпаналарда бўлди.

▪️Босқинчилар Байрут чеккасидаги турар-жой биноларига 9 марта зарба берди. Ливанда уруш бошланганидан буён 3754 киши ҳалок бўлди, 15626 киши яраланди.

▪️Аммандаги Исроил элчихонасига иорданиялик фуқаро ҳужум уюштириб, 3 қўриқчини жиддий яралади, ўзи эса отиб ўлдирилди.

▪️БААда Исроил армиясининг «Гивати» ​​бригадасида хизмат қилган раввин Зви Коганнинг ўлдирилишида гумон қилинган уч нафар шахс қўлга олинди. Аввалроқ ушбу шахсларнинг Ўзбекистон фуқаролари экани ва Туркияга қочиб ўтгани хабар қилинган эди.

Киритилди: 23:24 25.11.2024. Ўқилди: 478 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!