Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 399 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Рафаҳ, Байт-Лахия, Жабалия, Нусейрат ва Шати лагерларига ҳужум қилди. Сўнгги 24 соат ичида 50 киши ҳалок бўлди, улардан 42 нафари Ғазо шимолида.
▪️Босқинчилар Шати лагеридаги кўчирилганлар билан мактабда қирғин қилишди. 12 киши ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ киши жароҳатланди.
▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Наблусдаги Балат лагерини қамал қилишди. Ўнлаб фаластинликлар ҳибсга олинган.
▪️Хусийлар Ал-Жавф ҳудудида Американинг навбатдаги MQ-9 Reaper учувчисиз учоқларини уриб туширди.
▪️ «Ҳизбуллоҳ» Исроилга қарши 21 та операцияни амалга оширди. Ҳайфадаги Рамим ва Йифтаҳ казармалари, Элиаким ва Марис базаларига, Ҳармон, Лиман ва Марун ар-Расда аскарлар ҳужумга учраган. Бу соатларда дронлар Ҳайфа ва Кесария устидан учиб ўтади.
▪️Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Сўнгги 24 соат ичида Исроилнинг Ливан бўйлаб бомбардимон қилишлари натижасида 53 киши ҳалок бўлди ва 161 киши яраланди.
▪️ Тел-Авивнинг «Маккаби» ва Амстердамнинг «Аякс» футбол клублари учрашуви бўлиб ўтган Голландия пойтахтида ўнлаб исроиллик футбол мухлислари жароҳат олди. Ҳужумлар сабаби: ўйин олдидан босқинчилар маҳаллий аҳолининг уйларидан Фаластин байроқларини йиртиб ташлашди.
▪️Исроилнинг Саида шаҳрига берган ҳаво ҳужуми натижасида ЮНИФИЛнинг олти нафар малайзиялик тинчликпарвар аскари яраланди.