Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

“Ҳизбуллоҳ” Исроилга 200 дан ортиқ ракета билан жавоб қайтарди

“Ҳизбуллоҳ” Исроилга 200 дан ортиқ ракета билан жавоб қайтарди

Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи қўмондони Муҳаммад Носир ўлдирилишига жавобан Исроилнинг бешта ҳарбий позициясига 200 дан ортиқ ракета учирди. Бу ҳақда Washington Post хабар берди.

Исроил ғарбдаги Наҳариядан шарқдаги Голан тепаликларигача 90 дақиқа ичида 17 та ҳаво ҳужумидан огоҳлантириш сигналлари берилганини эълон қиди. Яҳудий давлати ҳарбийлари Ливандан “кўп сонли ракеталар” учирилгани ва уларнинг аксарияти мудофаа тизими томонидан “тутиб олинганини” айтмоқда.

Қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Исроил армияси Ливан жанубидаги нишонларга жавоб зарбаларини берганини айтган.

Киритилди: 15:55 04.07.2024. Ўқилди: 1028 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!