Исроил ўз кучлари у ерда «чекланган» рейдлар ўтказаётганини айтганидан кейин "Ҳизбуллоҳ" Исроил кучлари жанубий Ливанга ўтганини рад этди.
«Сионистларнинг [Исроил] ишғол кучлари Ливанга киргани ҳақидаги барча даъволари ёлғондир», деди "Ҳизбуллоҳ"нинг ОАВ билан алоқалари расмийси Муҳаммад Афиф Ал-Жазирага.
Унинг қўшимча қилишича, “[Ҳизбуллоҳ] қаршилик жангчилари ва [Исроил] ишғол кучлари ўртасида ҳали тўғридан-тўғри қуруқликдаги тўқнашувлар бўлмаган.
«Бизнинг жангчиларимиз Ливанга киришга журъат этган ёки киришга уринган душман кучларига қарши туришга тайёр», деди у.