Ливан "Ҳизбуллоҳ" ҳаракатининг Қонунчилик кенгаши Наим Қосимни янги бош котиб этиб сайлади.
Бу ҳақда ҳаракат матбуот хизмати баёнотида маълум қилинди.
"Ҳизбуллоҳ"нинг Қонунчилик кенгаши Шайх Наим Қосимни ҳаракатнинг янги бош котиби этиб сайлади, у Худонинг ёрдами билан байроғимизни кўтаришда давом этади", — дейилади баёнотда.
Бунгача Қосим ҳаракат бош котибининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.