Ҳизбуллоҳ етакчиси ўринбосари Наим Қосим сешанба куни телевидение орқали қилган чиқишида, гуруҳ сўнгги ҳафталарда кўрган «оғриқли зарбаларига» қарамай, гуруҳнинг имкониятлари камаймагани ва унинг жангчилари Исроилнинг қуруқликдаги босқинларини қайтараётганини айтди.
Қосим, жангчи гуруҳ Исроилга ракета отишини янада чуқурлаштиргани сабабли кўпроқ исроилликлар кўчирилиши ҳақида огоҳлантирди.
«Юзлаб ракета ва ўнлаб учувчисиз ҳаво воситаларини ишга туширамиз. Кўп сонли аҳоли пунктлари ва шаҳарлар қаршилик ўқлари остида қолади”, - деди у.
Аммо Ҳизбуллоҳ раҳбари вазифасини бажарувчиси гуруҳ Ливан парламенти спикери Набиҳ Беррининг сулҳни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини айтди. У Ҳизбуллоҳ талаб қилиши мумкин бўлган шартлар ҳақида қўшимча маълумот бермади.
Гуруҳ аввалроқ Ливандаги ўт очишни тўхтатиш Ғазодаги сулҳга таянишини айтган эди.
Қосимнинг айтишича, Ҳизбуллоҳ ўтган ой Байрутда Исроил томонидан ўлдирилган Ҳасан Насруллоҳ ўрнига янги раҳбарни тайинлаши кутилмоқда, »лекин уруш туфайли вазият қийин".