"Ҳизбуллоҳ" Бош котиби Наим Қосим ҳаракат қуролсизланиш ниятида эмаслигини маълум қилди ва Ливан ҳукуматини Исроилнинг Ливан жанубидаги ҳарбий иштирокини тўхтатишга чақирди.
Унинг баёноти Mehr News агентлиги томонидан эълон қилинган.
"Қўшма Штатлар Ливан қаршиликларини Исроил орқали тўхтатмоқчи. "Ҳизбуллоҳ" жиҳод, ор-номус, Ливан ғурури ва Фаластинни қўллаб-қувватлаш тамойиллари асосида ташкил этилган. Америка ва Исроил Ливан келажагига аралашиб, ўзларининг ҳарбий, сиёсий ва иқтисодий позицияларини дикта қилмоқда. Биз қуролимизни ташламаймиз, чунки у бизга Исроил давлати билан ўзаро келишувга эришишга имкон берган."
Ҳаракат раҳбари "Ҳизбуллоҳ" "сулҳни бузадиган ҳеч қандай ҳаракат қилмаганини" таъкидлаб, бунинг учун айбни Исроил зиммасига юклади.
Ҳаракат таслим бўлмайди ва Ливанни Исроилдан ҳимоя қилишда давом этади, деб ваъда берди.
Қўрқув ва босим ўзимизни ҳимоя қилишимизга тўсқинлик қилмайди, - деди Қосим.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг ноябрь ойида Исроил ҳарбийлари ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битим имзоланган, унга кўра Исроил армияси Ливандан босқичма-босқич чиқиб кетади ва жанубдаги ўз позицияларини Ливан ҳарбийларига топширади. Кейинчалик, Ливан ҳудудидан Исроил томонидан ўққа тутилгани ва Ливан жанубидаги ИД ҳужумлари ҳақида бир неча бор хабар берилган.