Хитой божхоналари катта миқдордаги вино контрабандаси билан боғлиқ бўлган 17 кишини ҳибсга, тан нархи 200 миллион юан (тахминан, 31 миллион доллар)дан ортиқ бўлган 80 минг дона шишани қўлга олди, дея хабар бермоқда “segodnya.ua” нашри TASSга асосланиб.
Ушбу ишни тергов қилиш 2017 йилнинг ўрталарида бошланганди. Бунга эса контрабанда билан шуғулланадиган бир қатор компаниялар томонидан хориждан кириб келаётган спиртли ичимликлар нархини бузиш ҳақидаги маълумот сабаб бўлган эди.