Бугун 24 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди

A A A
Ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди

"Ўзэнергоинспекция" Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Кармана туманида жойлашган "Маҳорат маркази” таълим муассасасига қарашли бинонинг газ ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатилиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 250,6 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 15:25 18.07.2025. Ўқилди: 1117 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!