Агентликнинг манбаларига кўра, портлашлар 8 май куни кечқурун Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир ҳудудидаги Жамму шаҳридаги аэропортда юз берган.
Reuters хабарига кўра, Ҳиндистон ҳарбийлари Покистон томонидан шаҳарга дронлар ва ракеталар йўналтирилганини билдирган. Агентлик мухбири Жамму шаҳрида электр таъминоти узилганини маълум қилган.
Аввалроқ Покистон ҳарбийлари 8 май куни мамлакатнинг бир неча ҳудудларида, жумладан энг йирик шаҳарлар — Карачи ва Лаҳорда, жами 29 та ҳинд дронини уриб туширганини эълон қилган эди.