Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ҳиндистоннинг грант маблағи ҳисобига Сирдарёдаги мактабларга компьютер жамланмаси топширилди

Ҳиндистоннинг грант маблағи ҳисобига Сирдарёдаги мактабларга компьютер жамланмаси топширилди

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги азалий дўстона муносабатлар бугунги кунда, деярли, барча соҳаларда изчил ривожланмоқда. Буни таълим соҳасида ҳамкорликда амалга оширилаётган қатор ўзаро манфаатли лойиҳалар мисолида кўриш мумкин.

Сирдарёдаги умумтаълим мактабларини компьютер техникаси билан жиҳозлаш учун грант маблағларини ажратиш бўйича имзоланган ўзаро англашув меморандуми ҳам шулар жумласидан. Унга кўра, Ҳиндистоннинг грант маблағлари ҳисобига вилоятдаги 125 та мактабга қиймати 1 миллион долларлик 1 875 дона компьютер жамланмаси етказиб берилди.

Куни кеча Боёвут туманидаги 19-мактабда ушбу лойиҳанинг тақдимоти ўтказилди. Унда Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Смита Пант, Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Сардор Раджабов ҳамда мактаб жамоаси қатнашди.

Киритилди: 15:10 31.08.2024. Ўқилди: 1172 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!