Бугун 4 ноябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ҳиндистоннинг энг йирик нефт концерни яна Россиядан нефт сотиб олишни бошлади

Ҳиндистоннинг энг йирик нефт концерни яна Россиядан нефт сотиб олишни бошлади

Reuters агентлигининг хабар беришича, IOC концерни АҚШ санкцияларига тушмаган таъминотчилардан декабр ойида етказиб бериш шарти билан Россия нефтининг беш партиясини харид қилган. Гап умумий ҳисобда 3,5 миллион баррел ESPO навидаги Россия нефти ҳақида бормоқда.

Reuters’нинг эслатишича, IOC молиявий директори Ануж Жайн олдинроқ, агар етказиб бериш халқаро санкцияларни бузмайдиган бўлса, концерн Россия нефтини сотиб олишни давом эттиришини айтган эди. Шу билан бирга, оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, ESPO нефтининг асосий қисмини “Роснефть” қазиб олади.

Киритилди: 15:20 31.10.2025. Ўқилди: 1535 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!