Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ҳиндистонликлар Бобур ҳақида кино суратга олди

Ҳиндистонликлар Бобур ҳақида кино суратга олди

«Yash Raj Films» кино студияси томонидан суратга олинаётган «Бобур – Мўғул императори» тарихий-бадиий фильмининг тизери намойиш этилди. Фильм режиссёри Нитиш Тивари, продюсер Каран Жоҳар.

Шоҳруҳ Хон, Амитабҳ Баччан, Ажай Девган, Айшваря Рай, Навазуддин Сиддиқий ва Рандип Худа каби актёрлар иштирокидаги ушбу фильм Мўғул давридаги ижтимоий ҳаёт, давр воқеликлари ҳақида ҳикоя қилади.

Суратга олиш ишлари 2022 йилда бошланган. Фильмнинг премьера санаси ҳали эълон қилинмаган, бироқ 2024 йилда чиқиши кутилмоқда. Кино танқидчилар фильмда Бобур ҳаёти ва салтанатини тўғри очиб берилганини қайд этган.

Тарихдан бизга маълумки, Заҳириддин Муҳаммад Бобур она томонидан мўғул қавмига мансуб ва бу ҳақда олимлар орасида турли-туман фикр-мулоҳазалар мавжуд.

Бобур ота томонидан темурийлар сулоласига мансуб. У отаси Умар Шайх авлоди ҳақида «Бобурнома» асарида қуйидагича ёзади: «Султон Абусаид Мирзонинг тўртунчи ўғли эди… Султон Абусаид мирзо Султон Муҳаммад мирзонинг ўғли эди. Султон Муҳаммад мирзо Мироншоҳ мирзонинг ўғли эди. Мироншоҳ мирзо Темурбекнинг учинчи ўғли эди».

Онасининг авлоди ҳақида эса «Қутлуғ Нигорхоним эди, Юнусхоннинг иккинчи қизи, Султон Маҳмудхон, Султон Аҳмадхоннинг эгачиси эди. Юнусхон Чингизхоннинг иккинчи ўғли Чиғатойхоннинг наслидиндур», дейилади. Шунга кўра, Бобур Қутлуғ Нигорхонимнинг тўнғич ўғли ёки Чингизхоннинг ҳам набираси ҳисобланган.

Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази Ахборот хизмати

Киритилди: 13:09 25.07.2024. Ўқилди: 1491 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!