У 1952 йил 27 ноябрда Калькутта шаҳрида туғилган. Баппи Лаҳири "Диско раққосаси", "Ўйна-ўйна" каби фильмларнинг таниқли қўшиқларига куй басталаган.
Баппи Лаҳири 16 февралга ўтар кечаси Мумбайдаги клиникалардан бирида вафот этди.
Тиббиёт муассасаси директорининг айтишича, хонанда бир ойдан бери касалхонада бўлган ва 14 февраль куни шифохонадан чиқарилган. Аммо эртаси куни унинг аҳволи ёмонлашди ва оиласи шифокорни уйга чақирди, шундан кейин у яна касалхонага ётқизилди.