Бугун 20 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ҳиндистондаги ёнғинда 17 киши ҳалок бўлди, уларнинг ярми болалар

Ҳиндистондаги ёнғинда 17 киши ҳалок бўлди, уларнинг ярми болалар

Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида содир бўлган ёнғинда 17 киши ҳалок бўлди.Бу ҳақда маҳаллий ҳокимиятга таяниб, АНИ хабар берди .

Ўт ўчириш бошқармаси вакили ёнғин содир бўлган жойни дастлабки текшириш натижасида кучли ёнғинга қисқа туташув сабаб бўлганини маълум қилди.

"17 кишининг ўлимига тутундан нафас олиш сабаб бўлган ва ҳеч ким куймаган", деди Наги Редди, Телангана табиий офатларга жавоб бериш ва ёнғиндан ҳимоя қилиш департаменти бош директори.

Телангана табиий офатларни бошқариш ва фуқаролик мудофааси департаменти томонидан эълон қилинган рўйхатга 10 ёшгача бўлган саккиз нафар боланинг исмлари киритилган.

Киритилди: 23:07 18.05.2025. Ўқилди: 467 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!