Ҳиндистон шимолида 10 июль куни эрталаб автобуснинг сут ташувчи танкер билан тўқнашиб кетиши оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Реутерс.
Ҳодиса Деҳлидан 500 километр жануби-шарқда, Уттар-Прадеш штатининг Уннао туманидаги тезюрар йўлда содир бўлди. Камида 19 киши жароҳатланган, деди туман полицияси бошлиғи Арвинд Чаурациа.
Автобус шарқий Биҳар штатидан Ню-Деҳлига кетаётган эди. Полиция ҳали ҳам автобусдаги йўловчилар сонини текширмоқда.
«Жароҳатланган йўловчилар бизга автобус ҳайдовчиси эҳтиётсизлик билан ҳаракатланаётганини айтишди. Ҳодиса катта йўлда сут ташувчи танкерга бориб урилганида содир бўлган», — деди Чаурациа.