Бугун 29 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳиндистонда юк машинаси ва тиркама тўқнашуви оқибатида 13 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистонда юк машинаси ва тиркама тўқнашуви оқибатида 13 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг марказий қисмидаги Чхаттисгарх штатида юк машинасининг тиркама билан тўқнашиб кетиши оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлди, ўндан ортиқ киши жароҳатланди.

Бу ҳақда штат полицияси маълум қилди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларига кўра, юк машинасида диний байрамдан қайтаётган маҳаллий аҳоли бўлган. Ҳодиса Райпур шаҳри яқинида содир бўлган. "Жами 13 киши ҳалок бўлди, яна 12 киши жароҳат олди ва улар даволаниш учун шифохонага юборилди", деди туман полиция бошлиғи Лал Умед Сингх.

Ҳалок бўлганлар орасида тўрт нафар бола ҳам бор. Полиция ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.

Киритилди: 12:08 12.05.2025. Ўқилди: 582 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!