Бугун 14 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ҳиндистонда қўл ва оёқларсиз чақалоқ дунёга келди (видео)

Ҳиндистонда қўл ва оёқларсиз чақалоқ дунёга келди (видео)

Ҳиндистоннинг Мадхя-Прадеш штатида қўл ва оёқларсиз қизалоқ дунёга келди, деб хабар беради “zakon.kz”.

Кичкинтой 26 июнь, шифокорларнинг сўзларига кўра, WNT3 генидаги мутация туфайли юзага келган ноёб ирсий касаллик - тетраамелия синдроми билан туғилган.

Ушбу синдром тананинг турли қисмларида жиддий формацияларга олиб келади. Кўпгина ҳолларда ўпка ривожланмайди ва бу нафас олишни қийинлаштиради. Тетраамелия синдроми бўлган болалар кўпинча ўлик ҳолда дунёга келишади ёки туғилишдан кўп вақт ўтмай нобуд бўлишади. Ҳозирда австралиялик Ник Вуйчич ва япониялик Хиротада Ототаке - тетраамелия синдромидан азият чекадиган энг машҳур шахслардан ҳисобланишади.

Касалхона педиатри Суреш Агарвалнинг сўзларига кўра, қизалоқнинг аҳволи қониқарли ва бутунлай соғлом.

 

 

Киритилди: 21:30 28.06.2020. Ўқилди: 3968 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!