Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ҳиндистонда коронавирус билан касалланганлар сони уч миллиондан ошди

Ҳиндистонда коронавирус билан касалланганлар сони уч миллиондан ошди

Ҳиндистонда коронавирус билан касалланган беморлар сони уч миллиондан ошди. Ўтган кун давомида мамлакатда рекорд даражадаги янги ҳолатлар қайд этилди.

Ҳиндистон аҳолисининг 1,3 миллиарддан ошиқлиги ҳисобга олинса ҳам, экспертларнинг фикрига кўра, бундай ҳолатлар сони жуда юқори бўлиб кўринмоқда.

Бир суткада Ҳиндистонда 69 239 кишида вирус қайд этилди.

Шу билан бирга, 2,2 миллионга яқин одам даволанди, 56 706 бемор CОВИД-19дан вафот етди.

Шифокорларнинг сўзларига кўра, бу мамлакатда кенг тарқалган таҳлил тизими яратилмагани билан изоҳланади.

Деҳли ва бошқа йирик шаҳарларда статистика пасайиб борар экан, мамлакатнинг чекка ҳудудларида янги ўчоқлар пайдо бўлмоқда.

Ҳиндистон коронавирус билан касалланганлар сони бўйича AҚШ (5,6 миллиондан ортиқ) ва Бразилиядан (3,5 миллиондан ортиқ) кейин учинчи ўринда туради.

Киритилди: 09:19 24.08.2020. Ўқилди: 1830 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!