Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ҳиндистонда интернет узилди

Ҳиндистонда интернет узилди

Ҳиндистонда комендантлик соати жорий этилди ва интернет ёпилди.

Ҳиндистоннинг Манипур штати расмийлари бир йилдан ортиқ давом этган этник зўравонликлар авж олган бир пайтда айрим ҳудудларда муддатсиз комендантлик соати жорий қилди ва интернетни узди.

Охирги 10 кун ичида қуролли гуруҳларнинг учувчисиз самолётлар ва қўлбола ракеталар ёрдамида уюштирган ҳужумлари оқибатида камида тўққиз киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши жароҳатланди. Манипур маъмурлари комендантлик соати ва интернетни тўхтатиш кейинги буйруқлар келгунча дарҳол кучга киришини айтди.

Мянма билан чегарада жойлашган Манипурда 3,7 миллион аҳоли истиқомат қилади ва ўтган йилнинг май ойидан бери этник низолар авж олган ва бу низолар аллақачон 200 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган.

Бу режалар бир неча қабилавий гуруҳлардан ташкил топган ва асосан насроний бўлган Куки озлигининг норозилигига сабаб бўлди. Тоғли ҳудудларда ҳукмронлик қилувчи кукилар бу қарорни уларни имтиёзлардан маҳрум этишга уриниш деб билади.

Киритилди: 13:20 13.09.2024. Ўқилди: 1607 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!