Бугун 22 сентябрь, 2019 йил, якшанба

O'ZB

Ҳиндистонда иккинчи ўринни эгалладик

Ҳиндистонда иккинчи ўринни эгалладик

Жорий йилнинг 4-11 сентябр кунлари Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида 6-20 ёшлилар ўртасида Ғарбий Осиё чемпионати бўлиб ўтди. 
Мусобақа қатнашчилари стандарт, рапид ва блиц бўйича беллашдилар. 
Чемпионатда олтин медални қўлга киритганлар Халқаро гроссмейстр унвонига эга бўлишди. Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, юртимиз шарафини 11 шахматчи ҳимоя қилди. Улар орасида ФИДЕ тоифасидаги спорт усталари Абдисалимов Абдималик ва Абдруҳмонов Муҳаммадали ҳамда аёллар ўртасида халқаро тоифадаги спорт устаси Абдусатторова Баҳора ҳам бор.
Шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 8 медал билан жамоавий ҳисобда 10 давлат ичида ҳамюртларимиз муносиб иштирок этиб 3та олтин, 1та кумуш, 4та бронза жами 8та медални қўлга киритди ва умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. 
Абдусалимов Абдималик 20 ёшлилар ўртасида(стандарт), Абдураҳмонов Муҳаммадали 18 ёшлилар ўртасида(рапид), Шарипов Даврон эса 14 ёшгача бўлганлар ўртасида(блиц) чемпионлик мақомига эришишди. 
Бобомуродова Мафтуна 14 ёшлилар ўртасида кумуш, Убайдуллаев Муҳаммадисо 8 ёшлилар ўртасида(блиц), Абдисалимов Абдималик 20 ёшлилар ўртасида(блиц), Абдусаттарова Баҳора 20 ёшлилар ўртасида стандарт ҳамда блиц йўналишларид бронза медалларини қўлга киритишди.

Киритилди: 17:02 11.09.2019. Ўқилди: 542 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!