Ҳақиқий ҳинд воқеалари фантазиялардан ҳам ўтиб кетди. Рус эртакларида малика қурбақа шаҳзода билан учрашса, Ҳиндистонда қурбақалар ҳатто турмушга чиқиши ҳам мумкин экан.
Шундай маросим Марказий Ҳиндистоннинг қуруқ жойлари, Бунделханд вилоятида бўлиб ўтди. Бундай маросим Ҳиндуларнинг “Индра” ёмғир дўсти учун уюштирилади. Тўйда аёллар ва болалар масалалари бўйича давлат вазири Лалита Ядов ҳам қатнашди. Маросимга келин ва куёв сифатида кийинган икки киши ҳам ташриф буюрди.
“Бизга ёмғир керак, чунки биз иссиқдан азоб чекмоқдамиз. Маҳаллий аҳоли қурбақаларни турмуш қурдириб, шу тариқа ёмғир худосига илтижо қилишади ва ёмғир берилишига ишонишади” – деб маросими ташкилотчиларидан бири айтиб ўтди.
Шунга ўхшаш тўйлар Ҳиндистонда биринчи марта эмас. Масалан, 2009 илда, шунга ўхшаш тўй Жҳаркҳанд вилоятида бўлиб ўтган. Маросимга 500 дан ортиқ меҳмонлар таклиф қилган ва ҳатто «куёв» учун машина ҳам буюртирилган.
Manba: fazo.tv