Ҳиндистонлик фермерлар мамлакат пойтахтидаги йўлларни тўсиб қўйишмоқда. Намойишчиларнинг айтишича, улар фақат фавқулодда ҳолат машиналари ўтишига рухсат беради.
Деҳқонлар бир неча ойдан бери қишлоқ хўжалигига оид янги қонун юзасидан норозилик билдириб келмоқда. Расмий равишда ҳужжат фермерларга ўз маҳсулотларини мамлакатнинг исталган бозорида сотиш имконини беради. Аммо фермерлар фикрича, янги қонун аслида сотувчиларнинг фойдасига ишлайди ва кафолатланган минимал харид нархи шунчаки йўқолади.