Ҳар 12 йилда бир ўтказиладиган тадбирда 400 млн киши иштирок этиши кутилмоқда. Фестивалнинг асосий маросими сувда чўмилиш бўлиб, бу танани ва руҳни гуноҳлардан поклайди деб қаралади.
Иштирокчилар учун махсус мобил илова, чат-бот ишга туширилган. Сайёҳлар йўқолиб қолмаслиги учун радиочастотали билагузук берилади. “Маҳа Кумбҳа Мела” фестивали тарихдаги энг қимматли тадбирга айланиши кутилмоқда.