Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Ҳиндистонда Boeing ҳалокатига оид тергов учувчилар хатосига ишора қилмоқда

Ҳиндистонда Boeing ҳалокатига оид тергов учувчилар хатосига ишора қилмоқда

Америкалик мутахассислар томонидан олиб борилаётган Air India авиакомпаниясининг Boeing 787-8 Dreamliner самолёти ҳалокатига оид тергов ҳозирча жиҳозлар билан боғлиқ муаммолар аниқланмади, аксинча, учувчи хатосига ишора қилмоқда.

Бу ҳақда АҚШдаги расмий манбаларга таяниб, Wall Street Journal нашри хабар бермоқда.

Аввалроқ Economic Times газетаси терговдан хабардор манбаларга таяниб, Ҳиндистон ҳалокатга учраган самолётдан АҚШга декодлаш ва таҳлил қилиш учун иккита регистратор жўнатиши ҳақида хабар берган эди. Терговда АҚШнинг Транспорт хавфсизлиги миллий кенгаши ҳам иштирок этмоқда.

"Текширувнинг дастлабки натижалари шуни кўрсатадики, самолётнинг иккита двигателига ёнилғи етказиб беришни бошқарувчи калитлар ўчирилган, бу эса ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай, тортишиш кучининг йўқолишига олиб келган", - деди манбалар Wall Street Journal билан суҳбатда.

Киритилди: Бугун 11:50. Ўқилди: 368 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!