Бугун 11 ноябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ҳиндистонда автомобил портлади, қурбонлар бор

Ҳиндистонда автомобил портлади, қурбонлар бор

Ҳиндистон пойтахтида автомобил портлаши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда NDTV

Нью-Деҳлининг аҳоли зич яшайдиган ҳудудида, тарихий Қизил қалъа (Red Fort) яқинида автомобил портлаши содир бўлди, дея хабар бермоқда телеканал.

Дастлабки маълумотларга кўра, метро бекати яқинида тўхтаб турган автомобиль портлаши оқибатида камида 8 киши ҳалок бўлди. Яна 24 киши яраланган.

Портлаш сабаби ҳозирча номаълум. Ҳодиса жойига криминалистлар ва техник экспертлар етиб борган.

Бундан ташқари, воқеа жойига 25 га яқин ўт ўчириш машинаси юборилган, полиция бутун ҳудудни ўраб олган. Қизил қалъада транспорт ҳаракати ҳам чекланган.

Киритилди: 20:45 10.11.2025. Ўқилди: 580 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!