Ҳиндистон шимолидаги Марчула шаҳри яқинида автобус деярли 200 м баландликдан дарага қулаб тушди. Натижада камида 36 киши ҳалок бўлди, деб ёзади The Times of India.
Фавқулодда ҳолат Уттаракханд штатида содир бўлган; автобусда 45 киши бўлган. Камида беш киши ҳамон бедарак йўқолган. Фавқулодда вазиятлар бўлими маълумотларига кўра, яна бир неча киши жароҳатланган ва даволаниш учун яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган. Маҳаллий аҳоли қутқарувчиларга вайроналар остида қолган йўловчиларни топишда ёрдам бермоқда.
Расмийлар жабрланувчиларга товон пули тўлашни буюрди, деб хабар бермоқда НДТВ телеканали. Воқеа сабаблари юзасидан ҳам тергов бошланган.