Бугун 9 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ҳиндистонда 175 йиллик ибодатхона одамлар кўз ўнгида қулаб тушди

Ҳиндистонда 175 йиллик ибодатхона одамлар кўз ўнгида қулаб тушди

Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штатидаги 175 йиллик Шива ибодатхонаси Гангес дарёси қирғоқларининг сув тошқини ва эрозияси кучайиши туфайли қулаб тушди.

The Times of India нашри хабарига кўра ибодатхона 6 сентябрь куни кечқурун аҳолининг кўз ўнгида қулаб тушди.

Нашрнинг хабар беришича, ибодатхона ўтган йилдан бери авария ҳолатида эди, аммо вақтинчалик ҳимоя иншоотлари унинг ўрнида туришига имкон берди. Гангес сув сатҳи 9 сентябргача кўтарилишда давом этиши кутилмоқда.

Маҳаллий мактаб ўқитувчиси Алок Мандалнинг айтишича, у болалигида дарё ибодатхонадан тахминан 15 километр узоқликда бўлган. Унинг сўзларига кўра, ибодатхона ибодат қилувчилар орасида жуда машҳур бўлган ва яқин атрофдаги ҳафталик бозор минглаб одамларни жалб қилган.

Маъмурлар ҳудуддан тахминан 2000 нафар аҳолини эвакуация қилишди. Улар вақтинча турли мактабларда жойлаштирилди.

Киритилди: 11:00 08.09.2026. Ўқилди: 725 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!