Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ҳиндистон ва АҚШ охирги савдо келишмовчилигини ҳал қилди

Ҳиндистон ва АҚШ охирги савдо келишмовчилигини ҳал қилди

Ню-Деҳлида бўлиб ўтадиган G20 саммити олдидан Ҳиндистон ва АҚШ Жаҳон Савдо Ташкилотида келишмовчиликларга сабаб бўлаётган сўнгги масалаларни ҳал қилишди. 8-сентябр куни АҚШ Савдо вакили Кетрин Тайнинг айтишича, келишув икки томонлама муносабатларда “янги саҳифа очади”.

Икки давлат ўртасидаги сўнгги ҳал этилмаган можаро бу — Ҳиндистоннинг қуш гриппи қўрқуви туфайли Америка Қўшма Штатларидан айрим қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилиш бўйича чекловлари. Энди Ню-Деҳли баъзи Америка маҳсулотлари, жумладан музлатилган курка, ўрдак ва бошқа бир қатор маҳсулотлар учун божларни камайтиришга рози бўлди.

“Бу ҳаракат америкалик ишлаб чиқарувчиларнинг иқтисодий истиқболларини яхшилайди”, дейди Вашингтон.

Оқ уй икки давлат ўртасидаги "яқин ва давом этаётган ҳамкорликни" алоҳида қайд этди.

Июн ойида Ҳиндистон ва Қўшма Штатлар 6 та мунозарали масалани ҳал қилишди. Кейин Ню-Деҳли Қўшма Штатлардан нўхат ва ясмиқ учун тарифларни камайтиришга рози бўлди. Ҳиндистон Бош вазири ва АҚШ Президенти келгуси ҳамкорликни муҳокама қилди. Учрашув ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтди. Томонлар мудофаа, астронавтика ва тадқиқот соҳаларида ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олдилар, бу ҳақда қўшма баёнотда айтилган.

Киритилди: 11:59 09.09.2023. Ўқилди: 3756 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!