Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ҳиндистон турмасида ўзбек аёлининг жасади топилди…

A A A
Ҳиндистон турмасида ўзбек аёлининг жасади топилди…

Ўтган ҳафтанинг жума куни Ҳиндистоннинг Бхондси турмасидан 38 ёшли ўзбекистонлик Шаҳноз исмли аёл жасади топилган. Турма Деҳлидан тахминан 50 километр узоқликда жойлашган. «Hindistan times» нашрида ёзишларича, 10 июн куни Гуруграм шаҳридаги «Сахара» савдо марказида полициячилар ўзбекистонлик Шаҳноз исмли аёлнинг ҳужжатини текшириб кўришганда, мамлакатда ноқонуний тарзда яшаётгани маълум бўлган. Шундан сўнг Шаҳнозни тергов изоляторига жойлаштиришган.

Ҳиндистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакилларининг гувоҳлик беришича, жасадда қийноқ ва шу каби аломатлар кўзга ташланмаган. Полициячилар ҳужжат текшириш жараёнида аёл кўкрак қисмида кучли оғриқ мавжудлигини билдирган. Турмага олиб келингандан кейин оғриқ кучайганидан шикоят қилган. Шуни ҳисобга олиб мутахассислар Шаҳноз юрак хасталигига чалинган бўлиши мумкинлигини тахмин қилишди. Аммо текширувлар, экспертиза тўхтагани йўқ. Айнан экспертиза аёлнинг нимадан ўлганини аниқлаб бериши керак.

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонасига ҳам хабар берилган. Шаҳноз нега ва не мақсадда Ҳиндистонга ташриф буюргани мавҳумлигича қолди.

Manba: hordiq.uz

Киритилди: 09:56 20.06.2018. Ўқилди: 2406 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар