Ҳиндистон шимолида кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган кўчки ва сув тошқинлари натижасида камида 19 киши ҳалок бўлди.
NDTV маълумотларига кўра, Жамму ва Кашмир иттифоқ ҳудудида 11 киши ҳалок бўлган. Кучли ёмғирлар Пунч ва Раджури чегарадош туманларида кўчки ва сув тошқинларига сабаб бўлган.
Бир неча киши бедарак йўқолган деб хабар қилинмоқда. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Тошиб кетган дарёлар пасттекислик ҳудудларини сув босди. Поонч шаҳрида сув тошқинлари ўнлаб автомобилларни олиб кетди, кўплаб автомобиллар сув остида қолди.
Дастлабки маълумотларга кўра, Нагаланд штатида содир бўлган кўчкида саккиз киши, жумладан, болалар ҳалок бўлган. Тўрт қурбоннинг жасади аллақачон вайроналар остидан чиқарилган ва қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Кўчки бир нечта турар-жой биноларини ҳам вайрон қилган.
Ҳиндистон метеорология хизмати маълумотларига кўра, мамлакатнинг шимолий қисмларида ўртача ва кучли ёғингарчилик камида 23 июлгача давом этади.
Ҳукумат аҳолини эҳтиёт чораларини кўришга чақирди.