Бугун 3 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ҳиндистон мамлакат ҳаво ҳудудини Покистоннинг барча самолётлари учун ёпди

Ҳиндистон мамлакат ҳаво ҳудудини Покистоннинг барча самолётлари учун ёпди

Ҳиндистон 30 апрелдан 23 майгача Покистоннинг барча рейслари учун ҳаво ҳудудини ёпади.

Бу ҳақда NOTAM авиация хабарномаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, билдиришнома "Рўйхатдан ўтган, фойдаланилган, эгалик қилган ва Покистон ҳаво йўллари томонидан ижарага олинган" барча самолётларга тегишли. Бу фуқаролик ва ҳарбий самолётларга таъсир қилади.

Эслатиб ўтамиз, 22 апрель куни Жамму ва Кашмир вилоятининг Паҳалгам шаҳрида сайёҳлар кўп тўпланган жойда теракт содир этилган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, 26 киши ҳалок бўлган. Ҳиндистон воқеада Покистонни айблади.

Покистон Сенати бир овоздан Исломободнинг ҳужумдаги ролини инкор қилувчи резолюцияни қабул қилди.

Ҳужум ортидан Ҳиндистон ва Покистон бир-бирига қарши ҳаво ҳудудини ёпиш ва визаларни бекор қилиш каби қатор чора-тадбирлар кўрди, бу эса икки давлат ўртасидаги кескинликнинг сезиларли даражада ошишига олиб келди.

Киритилди: 23:05 30.04.2025. Ўқилди: 622 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!