Бугун 4 ноябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ҳиндистон коинотга энг оғир ҳарбий алоқа сунъий йўлдошини учирди

Ҳиндистон коинотга энг оғир ҳарбий алоқа сунъий йўлдошини учирди

Вазни 4,4 тонна бўлган сунъий йўлдош LVM3 ракетаси ёрдамида геостационар орбитага чиқарилган.

Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти (ИСРО) мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари учун мўлжалланган энг оғир алоқа сунъий йўлдоши — GSAT-7R'ни коинотга муваффақиятли учирди. Вазни 4,4 тонна бўлган сунъий йўлдош LVM3 ракетаси ёрдамида геостационар орбитага чиқарилгани ҳақида “TASS” хабар берди.

Ҳиндистон Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, GSAT-7R сунъий йўлдоши ҳарбий-денгиз кучларининг оператив салоҳиятини сезиларли даражада кучайтиради. Қурилма орқали кемалар, самолётлар, сув ости кемалари ҳамда Ҳарбий-денгиз кучларининг қўмондонлик ва назорат марказлари ўртасида юқори сифатли ва узлуксиз алоқа таъминланади.

Мазкур лойиҳа Ҳинд океанидаги ҳарбий-стратегик имкониятларни мустаҳкамлаш ва минтақадаги хавфсизликни оширишга хизмат қилади.

Киритилди: 13:44 03.11.2025. Ўқилди: 338 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!