Ҳиндистон жанубида ёққан кучли ёмғир Ченнай шаҳрининг айрим қисмларида сув тошқинига олиб келди ва икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полиция хабар берди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, ноқулай об-ҳаво туфайли шаҳарда яқинда қурилган девор қулаб тушган, одамлар вайроналар остида қолиб кетган.
“Икки киши ҳалок бўлди ва бир киши жароҳатланди”, деди полиция.
Кучли шамол ва ёмғир уйларнинг вайрон бўлишига, электр узатиш тармоқларининг узилишига олиб келди. Шаҳарнинг кўплаб йўллари ва майдонлари сув остида қолган. Қутқарувчилар сув босган ҳудудлардан бир неча ўнлаб одамларни эвакуация қилишга мажбур бўлди, деб хабар беради.
Ченнай аэропортида самолётларнинг қўниши ва жўнаши бир неча соатга, шаҳар атрофидаги поездлар қатнови вақтинча тўхтатилди, деб хабар беради tass.ru.