Бугун 28 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ҳиндистон Жамму ва Кашмирдаги терактдан кейин Ҳинд дарёси бўйича шартномани тўхтатди

Ҳиндистон Жамму ва Кашмирдаги терактдан кейин Ҳинд дарёси бўйича шартномани тўхтатди

Ҳиндистон “Ҳинд сувлари шартномаси”ни тўхтатиб қўйди ва Нью-Деҳлидаги покистонлик маслаҳатчилардан Жамму ва Кашмирнинг Пахалгам туманидаги терактдан кейин бир ҳафта ичида мамлакатни тарк этишни сўради.

Press Trust of India (PTI) хабарига кўра, Пахалгам теракти Бош вазир Нарендра Моди раислигидаги Вазирлар Маҳкамасининг Хавфсизлик бўйича қўмитаси (CCS) йиғилишида муҳокама қилинган. Моди ҳужум ҳақида батафсил маълумот олди. Учрашув иштирокчилари шунингдек, терактнинг трансчегаравий алоқаларини фош этиш борасидаги саъй-ҳаракатларни ҳам муҳокама қилишди.

Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Викрам Мисри матбуот анжуманида йиғилишда қабул қилинган қарорлар тафсилотларини маълум қилди.

Мисри Деҳли элчихонасидаги Покистон ҳарбий маслаҳатчилари “персона нон грата” деб эълон қилинганини, Ҳиндистонни тарк этишлари учун бир ҳафта муҳлат берилганини айтди.

Вазирнинг айтишича, Ҳиндистон ва Покистон ўртасида 1960 йилда имзоланган “Ҳинд сувлари шартномаси” тўхтатилган.

“Шартнома Покистон трансчегаравий терроризмни қўллаб-қувватлашдан ишончли ва қайтариб бўлмайдиган тарзда воз кечмагунча дарҳол тўхтатилади”, деди Ҳиндистон ташқи ишлар вазири.

Унга кўра, Вагах-Аттари чегара пункти ёпилган ва бу пункт орқали чегарани кесиб ўтганлар 1 майга қадар худди шу йўналишда қайтишлари мумкин.

Покистон фуқароларининг Жанубий Осиё минтақавий ҳамкорлик ташкилотининг (SAARC) кенг қамровли визалари билан Ҳиндистонга боришига рухсат берилмаганига эътибор қаратган вазир, Ҳиндистонда бундай визага эга бўлган покистонликларга мамлакатни тарк этишлари учун 48 соат вақт берилганини қўшимча қилди.

Мисрининг таъкидлашича, CCS ҳужумни энг кескин тарзда қоралаб, қарорлар “терроризмга нисбатан ноль тоқат сиёсатини” акс эттиради.

Жамму ва Кашмирдаги қуролли ҳужумда камида 28 киши ҳалок бўлди.

Бир гуруҳ қуролли шахслар Ҳиндистон ва Покистон давогарлик қилаётган, баҳсли ҳудуд бўлган, лекин Ҳиндистон назорати остидаги Пахалгам туманида сайёҳларга қарата ўт очди. Бу ҳудудда асосан мусулмонлар яшайди, деб хабар беради aa.com.tr.

Киритилди: 08:44 25.04.2025. Ўқилди: 664 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!