Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ҳиндистон ички ишлар вазири коронавирусга чалинди

A A A
Ҳиндистон ички ишлар вазири коронавирусга чалинди

Ҳиндистон ички ишлар вазири Aмит Шаҳ коронавирусга чалинди. Бу ҳақда унинг ўзи маълум қилди.

55 ёшли Шаҳ твиттерда CОVID-19 биринчи аломатлари сезилганидан сўнг синовдан ўтганлигини ёзди. "Соғлигим яхши, аммо мен шифокорлар тавсияси билан касалхонага ётдим", дея қўшимча қилди у.

Вазир, шунингдек, шундай деб ёзган: "Сўнгги кунларда мен билан боғланган ҳар бир кишидан алоҳида бўлиб, синовдан ўтишларини сўрайман".

Вазир Шаҳ Бош вазир Нарендра Моди билан охирги марта қачон учрашганлиги ҳақидаги саволга жавоб беришдан бош тортди.

Киритилди: 19:02 02.08.2020. Ўқилди: 2811 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар