Бугун 28 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ҳиндистон ҳукумати Трампнинг режалаштирган санкциялари фонида Россия билан нефть шартномаларини узмоқчи

Ҳиндистон ҳукумати Трампнинг режалаштирган санкциялари фонида Россия билан нефть шартномаларини узмоқчи

Манбаларга кўра, Деҳли бу қарорни аллақачон барча дипломатик ва расмий каналлар орқали Кремлга етказган.

Маълум қилинишича, Ҳиндистон раҳбарияти, хусусан Бош вазир Моди, охирги пайтгача Россияни қўллаб-қувватлаш ва санкцияларга қарамай у билан иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришни режалаштирган. Бироқ Трамп томонидан айтилган ҳинд товарларига 100 фоизлик бож жорий этиш таҳдиди вазиятни тубдан ўзгартирди.

“Албатта, Россия ва Ҳиндистон ўртасидаги иқтисодий алоқалар бутунлай узилмайди, бироқ санкция остидаги маҳсулотларни Деҳли Москвадан сотиб олмайди. Гап нефть ва нефть маҳсулотлари ҳақида бормоқда. Қарор қабул қилинган ва якуний тасдиқланган, шунинг учун Кремл ҳам, шахсан президент Путин ҳам ҳинд ҳамкасбларининг позициясини ўзгартира олмайди”, — дея билдиради Россия ТИВдаги манбалар.

Киритилди: 22:35 27.07.2025. Ўқилди: 874 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!