Бугун 9 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Ҳиндистон бир нечта ядровий каллак таший оладиган ракетани синовдан ўтказди

Ҳиндистон бир нечта ядровий каллак таший оладиган ракетани синовдан ўтказди

Ҳиндистон шарқий Одиша штати соҳиллари яқинида Agni баллистик ракетасининг такомиллаштирилган версиясини муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Маълум қилинишича, ракета MIRV — мустақил нишонларга йўналтириладиган бир нечта жанговар каллак технологияси билан жиҳозланган. Ушбу технология битта ракета орқали бир вақтнинг ўзида турли нишонларга бир нечта ядровий каллак етказиш имконини беради.

TASS хабарига кўра, синов вақтида ракета Ҳинд океанида бир-биридан анча узоқ масофада жойлашган турли нишонларга қаратилган бир нечта жанговар қисмлар билан ишга туширилган.

Ҳиндистон мудофаа вазири Ражнат Сингҳ Мудофаа тадқиқотлари ва ишланмалари ташкилоти ҳамда қуролли кучларни муваффақиятли синов билан табриклади.

Ҳиндистон дунёдаги ядровий давлатлардан бири ҳисобланади. Мамлакатнинг ядровий қуролга эга экани 1990-йиллар охирида маълум бўлган, гарчи илк синовлар 1974 йилдаёқ ўтказилган бўлса ҳам.

Ҳозирда Ҳиндистон ихтиёрида ядровий каллак ташишга қодир бир нечта Agni туридаги баллистик ракеталар мавжуд. Уларнинг энг замонавийси — Agni V — 8000 километргача масофага уча олади.

Киритилди: Бугун 21:16. Ўқилди: 171 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!