Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ҳиндистон авиакомпанияси Тошкент ва Деҳли ўртасида тўғридан-тўғри парвозларни йўлга қўяди

Ҳиндистон авиакомпанияси Тошкент ва Деҳли ўртасида тўғридан-тўғри парвозларни йўлга қўяди

Ҳиндистоннинг “IndiGo” авиаташувчиси Тошкентга рейслар йўлга қўйишини маълум қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Авиакомпания жорий йил сентябрь ойидан Деҳлидан Тошкентга ҳафтасига тўрт марта тўғридан-тўғри парвозларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

“IndiGo”нинг келажакдаги халқаро рейслари қаторида Олмаота, Боку, Тбилиси ва бошқа шаҳарлар ҳам кўрсатилган.

Таъкидланишича, “IndiGo” Ҳиндистоннинг Ўзбекистонга ҳаво йўловчи рейсларини йўлга қўйган биринчи авиакомпанияси бўлади.

Маълумот учун, Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси томонидан “IndiGo” вакиллари билан учрашув ўтказилган, кейинчалик эса дипломатия миссияси кўмагида Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ва ҳинд авиаташувчиси масъул ходимлари ўртасида онлайн-музокаралар ташкил этилган эди.

Киритилди: 14:33 04.06.2023. Ўқилди: 1212 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!