Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ҳиндистон 7 майдан хориждан фуқароларини қайтаришни бошлайди

A A A
Ҳиндистон 7 майдан хориждан фуқароларини қайтаришни бошлайди

Жумладан, БААда 200 мингдан кўпроқ ҳиндистонлик ўз юртига қайтишга рўйхатдан ўтган. Улардан чорак қисми даромадсиз қолгани сабабли уйларига қайтмоқда.

Дубайга ҳиндистонликларни қайтариш учун INS Shardul ҳарбий кемаси жўнатилган.

Таъкидланишича, рейсларга респиратор касаллик аломатлари бўлмаган йўловчилар қўйилади. Улар Ҳиндистонга келгач, 14 кунга карантинга жойланади. Ҳиндистонликларнинг ортга қайтарилиши ҳам, карантинда сақланаши ҳам пулли бўлади.

Таъкидланишича, 7 майдан 14 майгача 12 та давлатдан 15 минг ҳиндистонликни қайтариш учун 60 та чартер рейси амалга оширилади. Қайтариладиганлар орасида хорижда коронавирус пандемияси сабабли қолиб кетган сайёҳлар билан бир қаторда ишсиз қолганлар ҳам бор. 

Киритилди: 05:00 06.05.2020. Ўқилди: 2764 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар