Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ҳиндча штамм: Коронавируснинг юқумли ва хавфли томонлари аниқланди

A A A
Ҳиндча штамм: Коронавируснинг юқумли ва хавфли томонлари аниқланди

Блоомберг нашрининг хабар беришича, олимлар дельта деб номланган коронавируснинг ҳинд штаммининг бошқа турларга қараганда ўта юқумли эканлигини ва гангренага олиб келишини аниқлади.

Янги мутация одатда, коронавирус юқтирган беморларда учрамайдиган аломатларни келтириб чиқаради:

- эшитиш муаммолари;

- овқат ҳазм қилиш органларининг оғир касалликлари;

- гангренага олиб келадиган тромбоз.

Ҳозир делта тури Буюк Британия ва Шотландия бўйлаб тарқалган, беморлар сони эса кўпаймоқда.

Аввалроқ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европада Ҳиндистонда топилган коронавирус вариантининг тарқалишини тахмин қилган эди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, айнан Ҳиндистон штамми энг катта ташвиш туғдиради, чунки у «асл» коронавирусга қараганда юқумли ва иммунитетга эга одамлар учун ҳам хавфли.

Киритилди: 09:20 12.06.2021. Ўқилди: 2160 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар