Ҳинд киносининг энг машҳур овозли хонандаларидан бири, бастакор, актриса Лата Мангешкар 92 ёшида вафот этди. НДТВ телеканали маълумотларига кўра, у 1 февраль куни ковид туфайли Мумбай пойтахти клиникасининг реанимация бўлимига олиб кетилган.
Мангешкар афсона ва Болливуднинг олтин даври рамзларидан бири ҳисобланади. Мамлакатда «Ҳиндистон булбули» ва «Оҳанг маликаси» деб ном олган у кўплаб фильмлар учун 30 дан ортиқ ҳинд тилида, лекин асосан ҳинд, маратҳи ва бенгал тилларида қўшиқ куйлаган.