Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳинд кинорежиссёри Netflixни судга берди

Ҳинд кинорежиссёри Netflixни судга берди

Ҳиндистонлик кинорежиссёр Соҳам Шоҳ Netflix стриминг платформасини судга берди. Унинг айтишича, Америка компанияси томонидан суратга олинган Жанубий Кореянинг «Кальмар ўйини» сериали унинг “Фортуна” ҳинд фильмининг плагиатидир.

Bloomberg хабарига кўра, шикоят Нью-Йорк федерал судига берилган.

«Кальмар ўйини»нинг асосий сюжети, персонажлари, мавзулари, атмосфераси, ривожи ва кетма-кетлиги Фортунага ўхшашлиги сабабли, бундай ўхшашликлар тасодифий бўлиши мумкинлигига ишониш қийин”, – дейилади шикоятда.

Netflix вакили бу айбловлар асоссиз эканини айтди. Компания ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ниятида.

2022 йилда «Кальмар ўйини» йирик “Эмми” мукофотини қўлга киритган биринчи хорижий драматик сериал бўлди. Сериал чиққанидан кейин бир неча ой давомида Netflixдаги энг машҳур сериаллардан бири ҳисобланган. Иккинчи фасл 2024 йил охирида, охиргиси эса 2025 йилда чиқади.

Киритилди: 21:40 16.09.2024. Ўқилди: 635 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!