Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ҳикоялар мушоираси

Ҳикоялар мушоираси

ТАЪРИФ (биринчи ҳикоя)

— Болажонлар, бугун мустаҳкамлаш дарсида сиз билан ажойиб ёзувчи Саид Аҳмадга таъриф берамиз! — дея эълон қилди устоз синф тахтасига илинган ёзувчининг суратини кўрсатиб.

— Саид Аҳмад — Ўзбекистон қаҳрамони! — деди доим ҳозиржавоб Мухлиса.

— У «Уфқ» романини ёзган, — жавоб берди Миркомил.

— Баракалла!

Болажонлар бирин-кетин қўл кўтариб жавоб бера бошладилар.

— Ҳа, Акбар, сен қандай таъриф берасан?
— Устоз, Саид Аҳмаднинг кўзи яхши кўрмас экан.
— Ия, бу маълумотни қаердан олдинг? — ажабланди ўқитувчи.
— Ана, кўзойнак тақиб олибдилар-ку! — синф тахтасидаги суратга ишора қилди Акбар.

Раҳимов Акбар
Мирзо Улуғбек туманидаги 248-мактаб 8-Д синф ўқувчиси


ҚАРЗ (иккинчи ҳикоя)

— Бунча кўп ўқийверасан, болам?
— Илм ўрганиш савоби ота-онага борар экан. Сиздан Жаннат қарзим бор, она!

Каримова Мавлуда
248-мактаб 9-Б синф ўқувчиси


ЖАВОБ (учинчи ҳикоя)

— Ўртоқларинг билан кетмайсанми? — сўради устозим.
— Қайси ўртоқларим билан? — дедим
— Синфдошларинг билан.
— Илм йўлида сафдошларим бўлса борардим. Улар компьютер ўйинига кетган шунчаки синфдошларим.

Сатторов Фарруҳ
248-мактаб 9-А синф ўқувчиси

ОРИЯТ (тўртинчи ҳикоя)

Менга қизларнинг ҳаваси келади. Учта аканг бор дейди. Акаларинг навбат билан машинасида мактабга олиб келади дейишади.

Учта аканинг шаъни учун бир умр бошимни эгиб яшашим лозимлигини билишмайдида. Майли, шу ҳаё, ор учун акаларим омон бўлсин.

Мирвоҳидова Фазилат
248-мактаб 9-А синф ўқувчиси

Феруза Салходжаева тўплади.

Киритилди: 23:44 08.06.2021. Ўқилди: 2549 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!